СП АО Электрокимёзавод » Янгиликлар » Навоий “Электрокимёзавод” Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси – ёпиқ акциядорлик жамиятида маҳсулот тури кўпаймоқда

Навоий “Электрокимёзавод” Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси – ёпиқ акциядорлик жамиятида маҳсулот тури кўпаймоқда

Навоий “Электрокимёзавод” Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси – ёпиқ акциядорлик жамиятида маҳсулот тури кўпаймоқдаМамлакатимизнинг энг кенжа вилояти бўлган Навоий вилоятида бугунги кунда ишлаб чиқариш соҳаси чин маънода жадаллик билан ривожланмоқда. Шаҳарнинг жанубий-шарқий томонида жойлашган Навоий “Электрокимёзавод” Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси – ёпиқ  акциядорлик жамиятида айни кунда 600 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар самарали меҳнат қилмоқда.   

Мазкур корхона Республикада етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Бугунги кунда корхонада ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, яъни “Стомп 33% к.э.”, “Далстар 75% с.т.с.”, “Дафосат 36% в.р.”, “Далзлак экстра” 104 г/л к.э., гербицидлари, “Циперметрин 25% к.э.”, “Циперфос 55% к.э.”, “Эсфен-альфа 5% к.э.”, “Эсфен-альфа 20% к.э.”, “Карбофос 50% к.э.”, “Узмайт 57% к.э.”, “Циракс 25% к.э.”, “Далприд 200 г/л в.р.к.”, “Вертимек 1,8% к.э.”, “Далметоат 40% к.э.” инсектоакарицидлар, “Далброн 12% п.”, “Далучо 70% с.п.”, “Тебу 60, МЭ”, “Далтебу ФС 6% в.р.с.” уруғни дориловчи кимёвий воситалар, “Циперметрин 25% к.э.”, “Циперфос 55% к.э.”, ветпрепаратлар, “Далпикси 5% в.р.”, “Далрост 720 г/л в.р.” ўсишни бошқарувчи кимёвий воситалар, “Авгурон Экстра, СК” дефолианти, “Зокумарин-паста” родентицидлар “Оддий суперфосфат” минерал ўғити, “Резина парчалари”, “Натрий сульфиди”, “Купик ҳосил қилувчи мослама”, ёнғинни ўчириш учун ва бошқа турли хил тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда уларни зараркунандалар, ҳашоратлар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Агар бу ҳимоя тадбирлари вақтида ўтказилмаса, 30 % гача ҳосилдорлик йўқотилади. Дунёда экспертларнинг маълумотларига қараганда, биргина зараркунандалардан 203,7 миллион тонна бошоқли дон, 228,4 тонна қанд лавлаги, 23,4 миллион тонна картошка, 11,3 миллион тонна ҳўл мева йўқотиларкан. Шу жиҳатдан олиб қараганда, корхона маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари аграр тизим, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар деҳқон ва фермер хўжаликлардир.

Корхонада ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Хитой давлатидан келтирилган технологияда автомашиналарнинг резина шинаси қайта ишланиб, кукун ҳолатига келтирилмоқда. Улардан том ёпиш материали, йўл қурилиши, спорт майдончаларида ва бўёқ саноатида фойдаланилмоқда. Цехнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1500 тонна резина кукунини ташкил этади. Технология асосида ҳеч қандай чиқинди чиқмайди ва у бир кунда 2 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир. Маҳсулотлар иссиқлик энергияси сифатида ҳам ишлатилади.

Яқинда корхона худудида қурилишбоп ҳисобланган 3 турдаги блок ғиштлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, бу билан ўндан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилган.

Корхона мутахассислари илмий-тадқиқот институтлари ва чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда 3-5 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Швецариянинг “Syngenta”, Панаманинг “Dalston associated SA”, Германиянинг “Basv”, Япониянинг “Sumitoma”, Хитойнинг “Juyzin”, Россиянинг “Avgust” ва республикамизнинг тадқиқотчи институтлари, Фанлар Академияси билан ҳамкорлик қилади.

Корхонада 2012 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 20 млрд 780 млн 834 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 15 млрд. 043 млн. 924 минг сўмни ташкил этди ва режа ўтган йилгига нисбатан 110,0% фоизга ортиғи билан бажарилди, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш эса 6 ой якунларига кўра 1 млрд.              635 млн. 943,2 минг сўмни ташкил этган ҳолда, белгиланган режа 102,1% га бажарилди.

Бугун олис манзилни кўзлаган корхона келажакнинг истиқболли режаларини белгилаб олган. Мустақил юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси салмоғи кун сайин ошиб бормоқда.   

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАҚОЛАЛАР АРХИВИ

ЯНГИЛИКГА ОБУНА БЎЛИШ

ИШ ТАРТИБИ

ФОЙДАЛИ ҲАВОЛАЛАР

CЎРОВНОМА