СП АО Электрокимёзавод » Янгиликлар » Марказий Осиёда ягона

Марказий Осиёда ягона

Марказий Осиёда ягонаҚишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш, пахта, ғалла каби экинлар ҳосилдорлигини оширишда ўсимликлар зараркунандаларига қарши қўлланиладиган кимёвий воситалар муҳим аҳамиятга эга. Навоий "Электрокимёзавод" ёпиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси шундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади.

Истиқлол йилларида мамла­кати­мизда деҳқончилик маданиятининг йилдан-йилгаюксалиб бораётган­лигиэкинлардан таннархи пастмўл ва сифатли ҳосил етиштиришмақ­сади корхона маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжни оширмоқдаНатижадакимёгарлар деҳқончилик учун зарур кимёвий воситалар ишлаб чиқариш ҳажмини тоборакўпайтири­шаяптиЖорий йил ҳам бундан мустасно эмас. 2013 йилнинг даст­лаб­ки олтиойида солиштирма нарх­ларда 15 миллиард 43,9 миллион сўмликжумладан, 14миллиард 268,4 миллион сўмлик ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалариишлаб чиқарилди.

Корхонанинг 2007-2012 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастурида ишлабчиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эъти­бор қаратилганШу асосда Қизилқумфосфорит комплексидан келтири­лаётган хомашёни бойитиш ҳисоби­га оддийсуперфосфат ишлаб чиқа­рилмоқда. 2013 йилдан бошлаб ўз тар­кибида азотга эга бўлганаммонийли суперфосфат ишлаб чиқаришга қўл урилганлиги эса минерал ўғитлар­нингянги самарали турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бо­ра­сидаги изланиш ваамалий ишлар доимий равишда давом этаётган­лигидан гувоҳлик берадиШунинг­дек,корхонада бўёқ ишлаб чиқаришга асос солинди.

Навоийлик кимёгарлар бундан ташқаримаҳаллий хомашё ҳи­соби­дан ғўзадефолиантининг энг муҳим таркибий қисми бўл­ган "Бишофитолиш ва Фарғонадагидефолиантлар ишлаб чиқарувчи корхонага етказиб бериш юзасидан тажриба-синовишларини ниҳоясига етказишдиҲозиргача мамлакатимизга ўт ўчиришда ишлатиладиганкўпик тай­ёрлашнинг асосий таркибий қисми ҳам хориждан келтирилар эди.Корхона мутахассислари маҳаллий хомашёдан бу ерда тайёрлаган бундай восита Ичкиишлар вазир­лиги лаборатория­ларида муваффа­қиятли синовдан ўтди ва сифатжиҳатидан хорижникидан ҳам юқори эканлиги маълум бўлди.

Корхонада маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилибим­порт ўрнини босувчи янабир маҳсу­лот мамлакатимиз иссиқлик электр станцияларида доимий равишдафойдаланиладиган 12 фоизли ишқор ҳисобланадиАсосанҚўнғирот каус­тик сода заводимаҳсулоти ҳамда оҳак бирлашмасидан ҳосил қилина­диган бундай маҳсулот манаиккийилдиркиНавоий иссиқлик электр стан­цияси эҳтиёжи учун етказиб бери­лаяптиАйнипайтда корхонанинг ўзида кечаю кундуз узлуксиз ишлаш­га мўл­жалланган юқори қувватлиоҳак ишлаб чиқариш технологиясини фойдаланишга топшириш ишлари якунланмоқдаУишга туширилгачмаҳсулот таннархи кескин пасаяди ва уни мамлакатимизнинг барчаиссиқ­лик электр станцияларига етказиб беришга киришилади.

Маъмурият асосий ишлаб чиқариш билан бир қаторда жамоа аъзолари учунбоғдорчилик ва паррандачилик ёрдамчи хўжалигини ҳам ташкил этганлиги таҳсинга сазо­вордирАйни пайтда қарийб беш гектар майдондаги интенсив боғда олмаўрикнокниҳоллари ўсти­рил­моқ­даПаррандачилик цехида эса беш мингта бройлержўжаларининг кун сайин этига эт қўшилаяпти.

Буларнинг барчаси кимё кор­хо­на­си­нинг давр билан ҳамнафас одим­лаётганлигиданэртанги истиқболи янада ёрқин эканлигидан дало­латдир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАҚОЛАЛАР АРХИВИ

ЯНГИЛИКГА ОБУНА БЎЛИШ

ИШ ТАРТИБИ

ФОЙДАЛИ ҲАВОЛАЛАР

CЎРОВНОМА