СП АО Электрокимёзавод » Матбуот биз хакимизда » Ватан равнаки йулидаги бирдамлик (Дустлик байроги газетаси)

Ватан равнаки йулидаги бирдамлик (Дустлик байроги газетаси)

Ватан равнаки йулидаги бирдамлик (Дустлик байроги газетаси)Навоий шаҳрида "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!" шиори остида ҳудудий уч кунлик семинар бўлиб ўтди ва унда "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши қуйи бўғинларида фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилотнинг 70 нафардан ортиқ ватанпарвар, фидойи етакчиси иштирок этди.

Семинарнинг биринчи ку­нида етакчиларнинг бошланғич ташкилот фаолиятини самарали ташкил этиш, ўз меҳнат жамоаларида ёш­лар билан ишлаш бораси­даги билим, кўникма ва ма­ла­калари синовдан ўтказил­ди. Шу билан бирга, ёшлар ол­ди­да турган муаммо ва камчиликлар ечимларини топиш борасида баҳс-му­нозара ташкиллаштирилди. Куннинг иккинчи ярмида 1-гидрометаллургия заводига ташриф буюрилди ҳамда у ерда бошланғич ташкилот фаолияти билан танишиб чиқилди.

— Бугунги семинар наму­нали бошланғич ташкилот­лар тажрибасини оммалаш­ти­риш жиҳатидан ҳам фой­дали, — дейди биз билан суҳбатда Зарафшон шаҳар электр тармоқлари корхона­си етакчиси Азиз Эгамов. — Семинар давомида тўп­лаган билим ва тажриба­миз­ни албатта, ўз меҳнат жамоаларимизда қўллай­миз. Бу орқали эса ташки­лот фаолиятида самарага эришилади.

Фуқаролик жамияти шакл­ланишини монторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими ҳамда НДПИ билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарнинг иккин­чи куни "Ҳаракат дастури ва унда белгиланган олтита асосий фаолият йўналиш­ла­ри ва лойиҳалари", "Ҳара­кат­нинг ташкилий тузилма­си, орган­лар ваколати ва вазифа­лари", "Бошланғич ташки­лот­­лар ҳисобот-сай­лов йиғилишларини ташкил этиш" каби мавзулардаги тре­нинглар билан бошлана­ди. Алоҳида эътибор Прези­дентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фу­қаролик жамиятини ри­вожлантириш концепцияси ҳамда "Ўзбекистон муста­қил­лик­ка эришиш остонаси­да" асарининг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида тарғиб этишга қаратилди.

Семинарнинг учинчи куни­да "Энг намунали бошлан­ғич ташкилот" кўрик-танло­ви­нинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Fолиблар тест синови ва амалга оширган ишлари тўғрисидаги пре­зен­та­циялари асосида ба­ҳо­ланди.

— Навоий давлат педаго­ги­ка институтининг талаба­лар турар-жойи биз учун қадрдон масканга айланди, — дейди "Электрокимёза­во­ди" ЁАЖ ҚК етакчиси Шаҳриёр Жу­маев. — Халқи­мизда бир кун туз тотган еринг­га қирқ кун салом бер, деган ибратли нақл бор. Мен ўйлайманки, ўз жамоа­мизда бошланғич ташкилот фаолиятини яна бир поғона юқорига кўтариш, янада фаол ҳаракатда бўлиш орқа­ли бугун бизга бу ерда бил­ди­рилган ишончни оқла­ган бўламиз.

Якунда танловнинг ўн на­фар ғолиби ноябрь ойида ўт­ка­зиладиган республика Фо­румида иштирок этиш ҳу­қуқини қўлга киритди. Шу­нинг­дек, "Фаол иштироки учун" номинацияси эгалари тақдирланди.

 

Озод МУСТАФОЕВ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАҚОЛАЛАР АРХИВИ

ЯНГИЛИКГА ОБУНА БЎЛИШ

ИШ ТАРТИБИ

ФОЙДАЛИ ҲАВОЛАЛАР

CЎРОВНОМА