Ишга кабул килиш шартлари

Ишга кабул килиш шартлари
«Электрокимёзавод» КК АЖга ишга кабул килиш мехнат шартномаси тузиш асосида амалга оширилади.
Ишга кабул килинганда (Уз Рес МК 80 модда) ишчи куйидаги хужжатларни такдим этишга мажбур:
• Паспорт ёки унинг урнини босувчи хужжат, 16 ёшгача булганларга тугилганлик тугрисидаги гувохнома ва яшаш жойидан маълумотнома шунингдек ота онасидан бири ёки уларнинг урнини босувчи шахснинг ёзма розилиги (Уз.Рес. МК 77 модда;
• Чет элликлар паспортдан ташкари Узбекистон Республикасида истикомат килиш учун берилган гувохнома. Фукаролиги булмаган шахслар – фукаролиги йуклиги тугрисидаги гувохнома ва Узбекистон Республикасида истикомат килиш учун берилган гувохнома;
• Биринчи марта ишга кабул килинган шахслар мехнат дафтарчаси; кушимча вазифа буйича ишга кирувчилар мехнат дафтарчаси билан бирга асосий иш жойидан маълумотнома;
• Харбий билет ёки харбий мажбуриятлар учун бирор идора хисобида турганликни ифодаловчи гувохнома;
• Олий ёки урта махсус укув юртини тугатганлик тугрисида диплом ва конунга мувофик факат махсус маълумот ёки махсус тайёргарликка эга шахсларга рухсат этилиши мумкин булган ишга кирганда мазкур ишни бажариш хукукини берувчи гувохнома ёки ишга кирганлиги тугрисидаги бошка тегишли хужжат.
• Ишга кабул килинганда ишга кирувчидан конунда назарда тутлмаган хужжатларни талаб килиш такикланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАҚОЛАЛАР АРХИВИ

ЯНГИЛИКГА ОБУНА БЎЛИШ

ИШ ТАРТИБИ

ФОЙДАЛИ ҲАВОЛАЛАР

CЎРОВНОМА