Корхона хакида

Корхона хакида
«ЭЛЕКТРОКИМЁЗАВОД» КК АЖ – СИЗНИНГ ИШОНЧЛИ ХАМКОРИНГИЗ!
Навоий вилояти Навоий шахрида жойлашган “Электрокимёзавод 1971 йилда Урта Осиё минтакаси ва собик совет иттифоки Республикаларини таъминлаш учун усимликларни кимёвий химоя килиш воситалари – инцектоакрацидлар, гербицидлар фунгицидлар ишлаб чикариш учун ташкил этилган.
1994 йилда Узбекистон-Панама ёпик турдаги акциядорлик жамиятининг ташкил этилиши «Электрокимёзавод»нинг кайта тугилиши булди. Янги иктисодий шароитда усимликларни кимёвий химоя килиш воситалари (УХКВ) ишлаб чикаришда Узбекистон Республикасида ва Урта Осиё минтакасида етакчи уринни эгаллайди. Махсулот турини кенгайтириш, ишлаб чикарилаётган препаратларнинг сифатини яхшилаш максадида асосий технологик цехларни кайта реконструкция килинди, хамда замонавий тахлил ускуналари билан жихозланди. Завода ишлаб чикарилаётган препарат турлари 50 хилдан оширилди.
Корхона хакида
Корхона хакида
Препаратларнинг бир кисми регистрант фирмалар лицензияси асосида чикариладию булардан Syngenta (Швейцария), Basf (Германия), FMC (АКШ), Sumitomo Chemical Co Ltd (Япония), Юнайтед Фосфорус (Индия), ЁАЖ «Август» (Россия), фирма ЁАЖ «Щелково Агрохим» (Россия), Кеминова Агро (Дания) ва бошка фирмалар савдо белгиси асосида ишлаб чикарилади. Препарат сифати регистрант фирмалар талабига жавоб беради. Томорка участкаларда фойдаланиш учун кичик кадокларда ишлаб чикарилади.
2003 йилда тажриба ишлари утказилгандан сунг оддий суперфосфат ишлаб чикариш цех курилиши бошланди ва 2004 йил биринчи технологик йуналиш йулга куйилди.
Махсулот сифатини ошириш ва янги технологияларни ишлаб чикиш, ишлаб чикаришнинг устувор йуналиши рахбарият ва завод мутахассисларининг диккат марказидадир.
Корхона хакида
Корхона хакида
Бизнинг барча махсулотларимиз сифат стандартларига жавоб беради, харидорга сотишдан олдин сертификация тахлили УзРес Давлат стандарт томонидан аккредитациядан утган лабораторияларида синовдан утказилади.
«Электрокимёзавод» КК АЖ сифат менежменти тизими 2007 йилда ИСО 9001:2000 халкаро стандарти талабларига мувофиклиги учун сертификатланган.

МАҚОЛАЛАР АРХИВИ

ЯНГИЛИКГА ОБУНА БЎЛИШ

ИШ ТАРТИБИ

ФОЙДАЛИ ҲАВОЛАЛАР

CЎРОВНОМА